АҚШнинг Калифорния штатида 4 метрдан ошиқ узунликдаги йирик акула кема ҳаво винтига тегиб, кучли жароҳатланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Қирғоқда жониворни пайқаган икки эркак аввалига уни кит деб ўйлаб, ёрдам кўрсатмоқчи бўлди. Бироқ унга яқинлашиб, олдиларида кит эмас, ўта йирик оқ акула эканлигини пайқади.
Акула елкасидаги чуқур ярага қарамай, саёзликдан чиқиб кетишга ҳаракат қилиб, фаол ҳаракатланарди.
Табиат денгиз ҳимояси институтига кўра, жиддий жароҳатланганига қарамай, йиртқичнинг ҳаёти хавф остида эмас.
Изоҳ (0)