Суриянинг Алеппо шаҳрида ташкил қилинган гуманитар коридор орқали қарийб 30 минг жангари ва уларнинг оила аъзолари шаҳарни ташлаб чиқиб кетди. Бу ҳақда Сурияда томонларни бирлаштириш маркази бошлиғи генерал-лейтенант Владимир Савченко баёнот берди, деб хабар қилади «Интерфакс».
«Салоҳиддин туманида ташкил этилган махсус коридор орқали Идлиб вилоятига 28762 таслим бўлмаган жангари ва уларнинг оила аъзолари, шу жумладан, 691 нафар ярадор, шунингдек, Алеппони тарк этиш ниятини билдирган ҳар қандай киши олиб кетилди», — маълум қилди у.
Бундан ташқари, 6490 жангари Сурия армияси эълон қилган амнистиядан фойдаланиб, қуролларини топширди.
Изоҳ (0)