Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин номига мактуб йўллади, деб хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг мактубида «Байкалорти ўлкасида йўловчи автобуси иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида кўплаб инсонларнинг ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдим», — дейилади.
Давлат раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига самимий таъзия ва далда сўзларини етказиб қўйишни сўради ва жароҳат олганларга тез фурсатларда соғайиб кетишларини тилади.
Эслатиб ўтамиз, 11 июнь, якшанба куни кечқурун «Байкал» федерал автомобиль йўлининг 702-километрида автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 14 киши ҳалок бўлган ҳамда 40 дан ортиқ инсон жароҳат олганди.
Изоҳ (0)