Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси мамлакатдаги барча ўрта махсус, касб-ҳунар коллежи ўқувчилари учун танлов эълон қилди.
Танловнинг саралаш босқичига 12 июнь куни старт берилган ва у интернет тармоғидаги www.tanlov.yk.uz сайти орқали 16 июнга қадар давом этади.
Танлов тест шаклида бўлади ва иштирокчилар меҳнат ҳуқуқига оид саволларга жавоб беришлари лозим.
Танловда ғолиб чиққан иштирокчилар қуйидаги совринлар билан тақдирланади:
- 1-ўрин: Ўзбекистон ҳудудидаги ўқув марказларидан бирида учта фандан кўпи билан бир йиллик бепул ўқиш учун сертификат;
- 2-ўрин: Ўзбекистон ҳудудидаги ўқув марказларидан бирида иккита фандан кўпи билан бир йиллик бепул ўқиш учун сертификат;
- 3-ўрин: Ўзбекистон ҳудудидаги ўқув марказларидан бирида битта фандан кўпи билан бир йиллик бепул ўқиш учун сертификат.
Ғолибларга ўз хоҳишига биноан бепул ўқиш учун берилган сертификат ўрнига мукофот сифатида Lenovo Core i5 ноутбуги (1-ўрин), Samsung Galaxy Tab планшети (2-ўрин), Xiaomi RedMi Pro смартфони (3-ўрин) берилиши мумкин.
Шунингдек, ғолиблар ўз ихтиёри бўйича бепул ўқиш ҳуқуқини бошқа шахсга ҳам ўтказиши мумкин.
«Танлов ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, улар ўртасида халқаро ва миллий меҳнат стандартларининг моҳиятини тарғиб қилиш, шу орқали фаол фуқаролик позициясига эга бўлган авлодни тарбиялашга ҳисса қўшиш мақсадида ўтказилмоқда», — дейилади федерация ахборотида.
Изоҳ (0)