Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси этиб Туробжон Жўраев тайинланди, деб хабар берди Uz24.
Туробжон Жўраев 2017 йилнинг апрелидан бери Бекобод туманига ҳокимлик қилиб келаётган эди.
Жўраев 2008 йилдан 2011 йилга қадар Сурхондарё вилоятида, 2011—2013 йиллар оралиғида Қашқадарё вилоятида ҳоким лавозимида ишлаган.
Самарқанд вилоятининг собиқ ҳокими Ҳиммат Оқбўтаев 12 июнь куни Самарқанд вилоятидаги молиявий ҳамда солиқ тизимидаги бир қатор камчиликлар сабаб вазифасидан озод этилганди.
Изоҳ (0)