Фазлиддин Саломов «Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда UzNews хабар бермоқда.
Унинг ўрнига Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган Улуғбек Мавлонович Мустафоев тайинланди.
Улуғбек Мустафоев 2010–2016 йилларда Ўзбекистон Марказий банки раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган, ундан кейин эса Жиззах вилоятига ўтказилган.
Фазлиддин Саломов «Ўзбекэнерго» АЖ бошқаруви раиси лавозимида саккиз ойдан кўпроқ фаолият юритди.
Изоҳ (0)