Европа Иттифоқи Кенгаши Сурия режимига қарши чеклов чораларини 2018 йил 1 июнига қадар узайтирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Бу қарор Евроиттифоқнинг Сурия бўйича стратегиясига мос келади. Унга кўра, Евроиттифоқ Сурия режими ва унинг тарафдорларига қарши чеклов чораларини тинч аҳолига қарши қатағонлар тугамагунига қадар сақлаб туради», — дейилади Евроиттифоқ Кенгаши матбуот хизмати тарқатган хабарномада.
Бундан ташқари, санкцион рўйхатга яна уч вазир киритилди, реестрга кирган шахслар ва ташкилотлар ҳақидаги маълумотлар янгиланди.
Айни пайтда рўйхатда 240 жисмоний ва 67 юридик шахс бўлиб, уларнинг Европага кириши тақиқланган, Европадаги маблағларига эса банд солинган.
Изоҳ (0)