Баҳрайн Қироллиги Марказий банки Саудия Арабистони, Баҳрайн, БАА ва Миср томонидан тузилган «террорчилик рўйхати»га киритилган шахслар ва ташкилотлар ҳисобларини музлатиб қўйишга қарор қилди. Бу ҳақда Баҳрайн ахборот агентлиги хабар берди, деб ёзади «ТАСС».
Марказий банк йўриқномасига кўра, қироллик ҳудудида рўйхатдан ўтган молиявий муассасалар тўртта араб мамлакати терроризмни қўллаб-қувватлаш ва молиялаштиришда айблаётган 59 киши ва 12 тизимнинг барча турдаги банк ҳисоблари ва депозитларини музлатиб ва ёпиб қўйиши лозим.
Бундан ташқари, Марказий банк ушбу шахслар ва ташкилотлар ҳақидаги молиявий маълумотларни имкон борича тезроқ тақдим этишни талаб қилди.
Аввалроқ шу каби тақиқни БАА бош молиявий регулятори ҳам жорий этган эди.
Изоҳ (0)