Уч ёш рассом — Хун И Чен, Гуо И Хуэй ва Чен Ю Ти «Ифлосланган сувдан мевали музқаймоқ» номли лойиҳани амалга оширди. Лойиҳага кўра, улар Тайвань сув омборларидаги ифлосланган сувлардан ва чиқиндилардан иборат юз хил шаклдаги муқаймоқ яратган. Бу ҳақда Daily Afisha хабар берди.
Дастлаб рассомлар оролнинг юзлаб жойларидаги сув намуналарини йиққан, кейин эса уларни музқаймоқ шаклини берувчи идишларда музлатган. Ҳосил бўлган «музқаймоқлар» сув ва полиэфир аралашмаси билан ювилган. Ҳар бир нусха ўзига хос дизайн билан қадоқланган, уларнинг тартиб рақами ва ингредиэнтлари тавсифи бор: бутилка қолдиғи, пластик кружканинг бир қисми, полиэтилен, нефть ва бошқалар.
Polluted Water Popsicles лойиҳаси ёш дизайнерлар учун мўлжалланган Young Pin Design Award миллий мукофотига номзод сифатида тақдим этилган.
Изоҳ (0)