Эронда 7 июнь, чоршанба куни юз берган терактлар қурбонлари сони 13 кишига етди. Яна 43 киши жабрланган. Бу ҳақда Эрон ички ишлар вазирининг хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари Ҳусайн Зулфагарийга таяниб, Reuters агентлиги хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
Аввалроқ 12 кишининг ҳалок бўлганлиги ва 42 киши жароҳат олганлиги маълум бўлган эди.
Агентликнинг маълум қилишича, Теҳрондаги ҳужумларда иштирок этган террорчилар эронлик бўлган. «Ҳужум уюштирганларнинг шахсига келсак, улар Эроннинг турли қисмларидан бўлган ва ИШИД гуруҳига қўшилган», — дейди Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши вакили.
Эслатиб ўтамиз, 7 июнь тонгида Теҳронда икки террорчилик акти содир этилди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)