Қирғизистонда 7 июнь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида активистлар давлат раҳбари Алмазбек Атамбаевга Бишкекда яшил кўчатларни ноқонуний кесиб ташланишини тўхтатиш илтимоси билан мурожаат қилди, деб ёзади «KNews».
Активистлар орасида телебошловчилар, журналистлар, экологлар бор.
Кинорежиссёр Геннадий Базаровнинг сўзларига қараганда, мерия совуққонлик билан шаҳардаги дарахтларни кесиб ташламоқда.
Ўз навбатида, Бишкек шаҳар кенгаши депутати, эколог Эмил Шукуров экология учун асосий ҳимоя дарахтлар эканлиги, уларни йўқ қилгандан кейин фуқаролар соғлиғи хавф остида бўлиши, бироқ давлат ва маҳаллий мансабдорлар буни англаб етмаётганлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)