Эрон қатор араб давлатлари чекловлар жорий этган Қатарга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришни бошлашга тайёр. Бу ҳақда мамлакат қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортчилари ассоциацияси раҳбари Ризо Нуроний маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Нуронийнинг аниқлик киритишича, Эрон Қатарга денгиз орқали маҳсулотлар етказиб беришни 12 соатдан кейин бошлашга тайёр.
У Қатар Саудия Арабистони, Миср ва БААдан 4-5 миллиард сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олишини маълум қилди.