АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция ҳарбий-ҳаво кучлари қуршовга олинган Раққадан Фрот дарёсининг жанубий қирғоғига қайиқларда ўтишга уринган қочоқлар гуруҳига ҳужум уюштирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Al Mayadeen телеканалига кўра, 30 дан ортиқ киши, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди. Жароҳатланганлар сони маълум эмас.
3 июнга ўтар кечаси Раққада 43 нафар тинч аҳоли вакили коалиция ҳужуми қурбони бўлганди. Зарба сурияликлар оилалари ифтор дастурхонига тўпланган пайт 6 қаватли уйга берилганди.
SANA агентлиги АҚШ ва унинг иттифоқдошлари амалга оширган ҳаво ҳужумлари оқибатида Раққа ва унинг атрофида бир ойдан камроқ вақт мобайнида 180 дан ортиқ фуқаро ҳалок бўлганини билдирди.