Сурия қуролли мухолифатининг икки гуруҳи Дамашқдан 50 километр шарқдаги «Думайр» аэродроми яқинида мамлакат ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолётини уриб туширганини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Al Arabiya телеканалига кўра, «Асвад аш-Шаркия» бригадаси жангарилари самолёт Телль-Даква туманида қулагани ва унинг учувчиси ҳалок бўлганини билдирган.
Ўз навбатида, «Жайш аш-Шуҳада» тузилмаси қирувчи Бир-Касаб воҳаси яқинида қулагани, унга яқинда АҚШ томонидан тақдим этилган зенит қурилмаларидан ўт очилганини даъво қилди.
Сурия қўмондонлиги ҳозирча бу хабарларга изоҳ бермади.