Покистон шимоли — ғарбида Польшанинг Geofizyka Krakow нефтгаз компаниясида ишловчи ва ярим йил аввал ўғрилаб кетилган 6 нафар маҳаллий ходими озод қилинди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Геофизиклар ўтган йил ноябрь ойи охирида Дара-Исмоил-Хон шаҳридан 80 километр узоқда ўғрилаб кетилганди.
Компания ходимлари 5 июнь, душанбага ўтар кечаси топилди ва Жанубий Вазиристон вилояти маъмурий маркази Вана шаҳрига олиб келинди. Уларнинг озод қилиниши тафсилотлари маълум эмас.
Изоҳ (0)