Афғонистон хавфсизлик кучлари мамлакат шарқидаги Нангархар вилояти Очин туманида охирги сутка мобайнида ИШИД гуруҳининг 22 жангарисини йўқ қилди. Бу ҳақда вилоят маъмурияти матбуот котиби Атоулло Ҳожиёний баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
Унинг сўзларига қараганда, йўқ қилинган террорчилар орасида икки дала командири ҳам бор.
Хавфсизлик кучлари орасида қурбонлар бор-йўқлиги номаълум.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)