2 июнь, жума куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Корея Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон — Жанубий Корея муносабатларининг жорий масалалари, жумладан, Ўзбекистонга Сеул шаҳри ҳокими Пак Вон Суннинг бўлажак ташрифининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.
Изоҳ (0)