Эндиликда GM Uzbekistan автомобилларини пластик карточкага ҳам сотиб олиш мумкин. Фақат карта харидор номига расмийлаштирилган бўлиши керак. Бу GM Uzbekistan автомобилларини ички бозорда реализация қилиш тартибининг вақтинчалик низомида кўзда тутилган, деб хабар берди UZ24.
Бундан ташқари, машинани истеъмол кредити ёки банкдаги депозит омонатдан пул ўтказиш йўли орқали сотиб олиш мумкин.
Шунингдек, харидор олдиндан тўловнинг бир қисмини ёки бутунлай амалга оширганига қараб автомобиль етказиб бериш шартлари ўзгаради.
Энди конвейерда йиғиладиган автомобиллар учун етказиб бериш муддати 60 кун, қўлда йиғиладиган машиналар учун 90 кунни ташкил этади.
Буюртмачи танлови асосида модификация қилинган конвейерда йиғилган автомобиль 120 кунда етказиб берилади.
Изоҳ (0)