1986 йилги Жаҳон чемпионатининг энг сенсацион воқеаси сабабчиларидан бири Богдан Дочев 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда «Чемпионат» Болгария футбол уюшмасига асосланиб маълумот берди.
Богдан Дочев 1986 йилги мундиал чорак финалидан жой олган Аргентина — Англия учрашувида қанот ҳаками бўлиб ишлаган ҳамда тунислик бош ҳакам Али Бин Носирга ёрдамчилик қилган.22 июнь санасида бўлиб ўтган ўйинда Аргентина 2:1 ҳисобида зафар қучган ва якунда мундиал ғолибига айланган. Марадона 51 ва 55-дақиқаларда Питер Шилтон қўриқлаган дарвозага иккита гол урган. Улардан бири қўл билан урилгани сабаб бутун дунёга машҳур бўлиб кетганди.
Болгариялик лайнсмен айнан қўл билан урилган голни пайқамаган ва унинг ҳисобга олинишига сабабчи бўлган. Орадан 30 йил ўтиб Богдан Дочев оламдан ўтди.
Изоҳ (0)