SpaceX ва Tesla асосчиси Илон Маск АҚШ президенти Дональд Трамп Иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиши ҳақида эълон қилгандан кейин Оқ уй ҳузурида маслаҳатчи сифатидаги фаолиятини тўхтатишини маълум қилди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида ёзиб қолдирди, деб ёзади «Газета.ru».
«Президент кенгашини тарк этаман. Иқлимнинг ўзгариши бу ҳақиқат. Париж келишувидан чиқиш Амерка учун ҳам, дунё учун ҳам фойдали эмас», — деб ёзди у Twitter’даги саҳифасида.
Аввалроқ Маск АҚШ иқлим бўйича келишувдан чиқишга қарор қилса, Оқ уйни тарк этишга ваъда берган эди.
Изоҳ (0)