Хитойнинг Цзянсу провинциясидаги Чжанцзяган шаҳрида ит гавжум трассада мотороллер ҳайдаб кетаётган хўжайинини уриб кетган машинага етиб олди, деб ёзади «Вести.ru». Хайрият, аёл арзимас жароҳатлар билан қутулиб қолди. Жабрланувчининг сўзларига кўра, ит доим уни ҳимоя қилиб келган.
YouTube’га жойланган видеода машина аёлни уриб юборгач, у ердан кетиб қолаётгани акс этган. Аммо шу заҳоти аёлнинг кичкина қора кучукчаси унинг ортидан тушган.
Ҳайдовчи тўхтаб, автомобилдан тушишга қарор қилган вақтда ит машинага етиб олган. Шундан сўнг ҳайдовчи кучукча билан биргаликда асфальтда ётган аёлга яқинлашган.
Изоҳ (0)