GM Uzbekistan автомобиллари сотувининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида етказиб бериладиган маҳсулотлар кетма-кетлигини реал вақт режимида кузатиш имконини берувчи электрон аризаларни рўйхатга олиш тизимини жорий қилди. Бу ҳақда «Uznews.uz» хабар бермоқда.
Аризалар ҳолатини ушбу линк орқали ўтиб, кўришингиз мумкин.
«Электрон аризаларни рўйхатдан ўтказиш учун расмий дилерлик автосалонларидан бирига мурожаат қилиш керак бўлади. Автосалон ходимлари томонидан электрон аризани рўйхатдан ўтказиш рад қилинганда, қўшимча мукофотлар ёки бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар талаб қилинганда, зудлик билан қуйидаги ишонч рақамларига хабар қилишингизни сўраймиз: +99871 147 14-14», – деб қайд этилган GM Uzbekistan’нинг Facebook саҳифасида чоп этилган хабарда.
Изоҳ (0)