• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Авто

    GM Uzbekistan автомобилларининг сўмда сотилиши «қора бозор»да доллар курси ўсишини тўхтатиб қола оладими?

    Мавзуга доир: Сўмда сотиладиган, лекин долларга «боғланган» машиналар. GM Uzbekistan нархларни 25—30 фоизга оширди. Нархлар яна ошиши мумкин

    GM Uzbekistan 1 июндан ўзи ишлаб чиқараётган барча енгил автомобилларни фақат сўмда сотишни бошлади. Тегишли қарор 26 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган. Ҳужжатда қайд этилишича, мазкур таклиф Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Ўзавтосаноат»дан чиққан. UZ24 нашри мустақил иқтисодчи Юлий Юсупов билан мазкур қарорнинг мамлакат иқтисодиётига ва валютанинг «қора бозори»да доллар курси ўзгаришига қанчалик таъсир кўрсатиши ҳақида суҳбатлашди.

    Фото: UZ24

    Фото: UZ24

    — GM Uzbekistan автомобиллари сотувини сўмга ўтказиш қарори мамлакат иқтисодиётига умуман қандай таъсир кўрсатади?— Яхши таъсир кўрсатади. Биз нима учундир иқтисодиётни инсон манфаатларидан алоҳида бир нарса, унга эришиш йўлида қурбонликлар бериш лозим бўлган субстанция сифатида кўришга ўрганиб қолганмиз. Аслида эса ҳаммаси мутлақо тескари бўлиши керак. Одамлар иқтисодиёт йўлида ниманидир қурбон қилиши керак эмас, иқтисодиётнинг асл моҳияти одамлар ҳаётини яхшилашдир. Шундай экан, аҳолининг у ёки бу товарни олиш имкониятлари соддалаштирилаётган экан, бу иқтисодиётдаги вазият яхши томонга ўзгараётганидан дарак.

    Мамлакатимиз автомобиль бозорида юзага келган вазият иқтисодиётнинг асл вазифаларини нотўғри тушунишнинг энг яхши манзарасидир. Фуқаролар ўзи туғилиб-яшаб турган мамлакатда у ёки бу маҳсулотни хорижий валюта эвазига сотиб олишга мажбурлиги — турган-битган мантиқсизлик-ку. Агар бу маҳсулот шу мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилса ва бу мамлакатда миллий валютанинг эркин конвертацияси йўқ бўлса — у ҳолда уч карра мантиқсизлик.

    Ким ва нима учун буни ўйлаб топган? Ақлга сиғмайдиган ҳолат. На банклар, на айирбошлаш шохобчаларидан валюта олишга имкон бўлмаса, мамлакат аҳолиси автомобиль сотиб олиш учун валютани қаердан олиши керак?

    Шу сабабли ҳам, маҳаллий (хорижийларини ҳам) автомобилларни миллий валютага сотиб олиш — бу исталган иқтисодиёт учун нормал, одатий ҳол. Яхши томони — ва ниҳоят биз ҳам шунгача етиб келдик. Бироқ автомобилларни миллий валютага сотиш тармоқдаги барча муаммоларни ҳал қила олмайди. Энг асосий муаммо — ғирт сунъий йўл билан, импорт автоларга нисбатан катта божхона тўловларини жорий этиш орқали яратилган тўлиқ монополиядир. Маҳаллий харидор ўзининг устун мавқесидан фойдаланиб нархлар ва савдо шартларини ўзи хоҳлаганича ўрнатиши мумкин бўлган монополистнинг ўзбошимчаликларидан мутлақо ҳимояланмаган. Агар иқтисодиётни одамлар ҳаётини яхшилашга йўналтирилган фаолият соҳаси деб оладиган бўлсак, бу умуман йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолатдир.

    Афсуски, биз мана шундай ғайритабиий ёндошувга ўрганиб бўлганмиз ва биз яна у ёки бу нарсани қурбон қилишни таклиф қилишларини кутиб турамиз. GM Uzbekistan автомобилларининг нархларининг ошиши ҳақидаги сўнгги хабарлар ҳам айнан шундай ҳолатлардан яна биридир.

    — Бу қарор валютанинг «қора бозори»да сўмнинг қулаши ва доллар курсининг ошишини тўхтатиб қола оладими?— Автомобильларнинг сўмга сотилиши «қора бозор»да доллар курси ошишини тўхтатиб қола оладими? Даргумон. Лекин бу доллар курсининг ошишини чекловчи омил экани аниқ равшан. Нима учун? Чунки харидорлар автомобиллар учун сўмларни кўтариб келишдан аввал шу сўмларни қаердандир топишлари лозим. Бундай сўмларнинг манбаларидан бири эса аҳоли ва бизнеснинг тўплаб қўйган долларли жамғармаларидир, уларни сўмга айлантиришга тўғри келади. Ўз-ўзидан, валюта бозорда доллар кўпаяди ва унинг қиймати пасаяди ёки кутилганидан секинроқ ўсади. Бу бозор, талаб ва таклифнинг оддий қонунлари.

    Боз устига, агар бирдан жуда кўплаб автомобиллар сотувга чиқарилса, бундай лаҳзаларда доллар курси вақтинча пасайиши ҳам мумкин. Бунга ҳам тайёр туринг.

    Доллар курсининг ошиши, яъни, сўм курсининг пасайиши билан боғлиқ умумий тенденция бир қадар фундаментал сабабларга боғлиқ бўлиб, уларни бартараф этмай туриб, сўмнинг қадрсизланишини тўхтатиб бўлмайди.

    Асосий сабаб — юқори даражадаги инфляция, яъни, товар ва хизматларнинг сўмдаги нархларининг ўсиши. Айнан инфляция сабабли мамлакат ичкарисида миллий валюта қадрсизланмоқда — биз ўша эски нархга борган сари камроқ ва янада камроқ маҳсулотларни сотиб олишимиз мумкин бўлмоқда, холос. Натижада сўм бошқа валюталарга нисбатан ҳам қадрсизланмоқда, буни валюта алмаштириш курсларини кузатиб, англаш мумкин.

    Бошқа бир асосий сабаб — ташқи савдо шароитларининг ёмонлашувидир. Агар жаҳон бозорларида бизнинг экспорт товарларимиз нархи тушса, мамлакатга хорижий валюта кириб келиши суръатлари ҳам пасаяди. Оқибатда хорижий валюта қиймати ошади. Ҳозир экспорт қилинадиган кўплаб хом ашё товарларимизнинг жаҳон бозоридаги нархлари унчалик юқори эмас. Шу сабабли ҳам миллий валюта курси экспортдан келаётган валюта тушумлари билан қўллаб-қувватланмаяпти.

    Ва сўнгги, учинчи фундаментал сабаб — Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкори ва ишчи кучларимиз импортчиси ҳисобланган Россиядаги иқтисодий инқироз. Бугунги кунда меҳнат муҳожирлари 2014 йилги рублнинг кескин қадрсизланишигача бўлган даврдагига нисбатан камроқ валюта жўнатмоқда, яъни, сўм курсини қўллаб туришда ҳозир улардан умид қилиш ўринсиз.

    — Агар автозаводга Марказий банк курси бўйича конвертация очиб берилмаса, мазкур чоралар нечоғли самарали бўлади? Бу ҳолда GM Uzbekistan валютани қаердан олади?— Шуни ёдда тутиш лозимки, GM Uzbekistan валютани автомобилларни экспорт қилиш орқали ишлаб топади. Бу валюта тушуми импорт харидлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун етарлими ёки йўқ — буни билмайман. Агар мабодо етмаса, қанчалик ғалати кўринмасин, бу ҳам яхши. Чунки валюта бозорини либераллаштириш ва жорий операциялар бўйича миллий валютанинг эркин конвертациясини жорий этиш лозимлиги ҳақида бир неча йилдан бери салкам жар солиб келаётган бошқа тармоқларнинг ишлаб чиқарувчилари қаторига ва ниҳоят автосаноат ҳам қўшилади. Балки шундан кейин бу қичқириқ ҳукумат ва Марказий банккача етиб борар ҳамда биз иқтисодиётимиз учун ҳаётий зарур ислоҳотни ва ниҳоят амалга оширармиз?

    01.06.2017, 15:23   Изоҳ (0)   147216
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШда энг кўп ўлим келтириб чиқарадиган автомобиллар рейтинги тузилди. Chevrolet Spark 4-ўринни эгаллади (фотогалерея)

    01.06.2017, 11:32

    Бугун 1 июнь. Тошкентдаги автосалонлар автомобиллар нархи борасидаги қўнғироқларга жавоб берганича йўқ

    01.06.2017, 10:13

    Mercedes-Benz Франкфуртдаги автошоуда янги электромобилни тақдим этади

    30.05.2017, 20:27

    Фотогалерея: Ноодатий йўл-транспорт ҳодисалари

    30.05.2017, 16:30

    Фотогалерея: Арзон, бироқ ажойиб автомобиллар ўнлиги

    30.05.2017, 14:40

    Америкалик ҳайдовчи янги ётқизилган бетондан юргани учун 10 минг доллар тўлайди

    30.05.2017, 10:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50

    Бошидан ўқ еган колумбиялик сенатор вафот этди

    Дунё | 11 август, 23:40

    АҚШ махфий хизмати Путин ва Трамп учрашувидан олдин Анкорижда бир уйни ижарага олган — NYT

    Дунё | 11 август, 23:31

    Трамп Зеленский ва Европа етакчилари билан гаплашади

    Дунё | 11 август, 23:20

    Андижонда Damas 9 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 11 август, 23:10

    “Хотирамни йўқотиб қўйишни истагандим” — актриса Ҳувайдо Жумаева оила сабаб санъатдан кетишга рози бўлгани ҳақида гапирди (видео)

    Шоу-бизнес | 11 август, 23:00

    Тошкентдаги “Уч қаҳрамон” бозорининг 40 фоизи ёниб кетгани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:53

    Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт ҳажми ялпи ички маҳсулотнинг 35 фоизига тенглиги очиқланди

    Ўзбекистон | 11 август, 22:40

    Жанубий Хитой денгизида Хитой ва Филиппин кемалари тўқнашди (фото, видео)

    Дунё | 11 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.