Фидяни ўғил берса бўладими? Бу саволга «Savollar.islom.uz» жавоб берди.
«Ассалому алайкум. Онам нафақада ўзлари қандли диабед касаллигига чалинган. Рўза тута олмаяптилар, мен ўғил сифатида онамнинг номидан фидя берсам бўладими?».«Ва алайкум ассалом. Бўлади. Сиз уларга айтиб қўйинг. Валлоҳу аълам!», — дея жавоб берди нашр.
Аввалроқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгаши 2017 йил (ҳижрий 1438 йил) учун закот, фитр садақа ва фидя нисобларини эълон қилганди. Фидя миқдори узр билан рўза тутолмайдиган кишилар учун бир оч одамнинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, ўртача 12 000 сўм деб белгиланган.
Изоҳ (0)