20th Century Fox киностудияси «Шарқий экспрессдаги қотиллик» фильми трейлерини эълон қилди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Фильм Истанбулдан Парижга йўл олган «Шарқий экспресс» поездидаги қотилликни текшираётган изқувар Пуаро ҳақида ҳикоя қилади. Поезднинг 13 нафар йўловчиси гумон остига олинган ва Пуаро имкон борича тезроқ жиноятни фош этиши лозим.
Кеннет Брана режиссёрлик қилган картинадаги бош ролларни унинг ўзи, Жонни Депп, Пенелопа Крус, Мишель Пфайффер, Уиллем Дефо ва Жуди Денч ижро этди.Брананинг фильми Агата Кристи қаламига мансуб шу номли роман асосида суратга олинган иккинчи картина бўлиб, Сидни Люмет суратга олган «Шарқий экспрессдаги қотиллик» 1974 йилда экранларга чиққанди.
https://youtu.be/Mq4m3yAoW8E
Изоҳ (0)