Россиянинг «Искандар-М» тезкор-тактик ракета мажмуалари жангчилар гуруҳлари биринчи марта Россия ташқарисидаги ҳарбий машғулотларда ракета учирди, деб ёзади «ТАСС». Баллистик ракета Тожикистондаги манёврлар чоғида шартли жангарилар тўдасини йўқ қилди.
Старт позициялари Ляур полигонида нишондан 140 км узоқликда жойлашган. Ракета 100 километрдан баландроққа учиб, шартли жангариларнинг штаби ва машғулот лагерини йўқ қилган.
Холис назорат нишон бутунлай йўқ қилинганини тасдиқлади.
Изоҳ (0)