«Венесуэла жиноий форуми» нодавлат ташкилоти раҳбари Альфредо Ромеро мамлакатдаги норозилик намойишлари қурбонлари сони 69 кишига етганини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакат бош прокурори Луиса Ортега Диас расман 55 киши ҳалок бўлганини билдирганди. ОАВ эса қурбонлар сонини камида 60 киши эканлигини таъкидлади.
Альфредо Ромерога кўра, 49 киши айнан ўлдирилган, қолганлар эса намойишлар чоғидаги турли можаролар, бахтсиз ҳодисалар ва талончиликлар оқибатида ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)