Бағдодда 30 май, сешанба куни рўй берган икки портлашда камида 27 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
ИШИД жангарилари Ал-Каррада даҳасида портловчи модда тўлдирилган автомобилни портлатиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, 75 киши жароҳатланди.
Иккинчи автомобиль Аш-Шуҳада кўприги яқинида портлатилди ва камида 11 кишини ҳаётдан олиб кетди, 35 киши яраланди. Мазкур теракт учун жавобгарликни ҳозирча ҳеч бир гуруҳ зиммасига олмади.
Изоҳ (0)