Шимолий Корея билан шунчаки мулоқот учун мулоқот қилиш мамлакатнинг ядровий дастури билан боғлиқ муаммонинг ҳал қилинишига олиб келмайди, бунинг учун расмий Пхеньянга босим ўтказиш талаб этилади. Бу ҳақда Япония бош вазири Синдзо Абэ Жанубий Корея президенти Мун Чже Ин билан ўтказган телефон мулоқот чоғида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
Телефон суҳбати 29 май куни КХДР томонидан ўтказилган навбатдаги ракета синови муносабати билан ташкил этилди.
Шимолий Кореянинг провокацияларини тўхтатиш лозимлиги борасида томонларнинг фикри бир ердан чиқди. Бундан ташқари, мазкур масалада БМТ ва АҚШ иштирокида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.