ИШИД жангарилари Бағдод марказидаги портлашлар учун жавобгарликни зиммасига олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Биринчи портлаш террорчи бомба билан жиҳозланган автомобилда асосан шиалар истиқомат қилувчи Абу-Дашир даҳасига кираётганида, текширув вақтида содир бўлган. Иккинчи худкуш Абу-Даширдаги полиция маҳкамаси яқинида машинани портлатиб юборди.
Портлашлар қурбонлари сони камида 13 кишини ташкил эди. Яна 24 киши жароҳат олди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)