Кот-д’Ивуарда бадавлат савдогарни тунаган талончилар гуруҳини таъқиб этаётган полиция адашиб, дафн маросими машинасини ўққа тутиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
«Ақл бовар қилмас ҳолат юз берди. Дафн бюроси ходимлари маросимдан сўнг Абиджанга қайтаётганда уларнинг машинаси жандармлар томонидан ўққа тутилди», — дея ҳикоя қилади маҳаллий аҳоли вакилларидан бири.
Дафн бюроси ходимларидан ташқари отишмада тасодифий ўткинчи ҳам ҳалок бўлди.
Изоҳ (0)