1983—1989 йилларда Панама етакчиси бўлган Мануэль Норьега 83 ёшида вафот этди, деб ёзади «Корреспондент.net».
Норьега АҚШ ҳарбий операцияси натижасида ҳокимиятдан ажралди, сўнгра эса у наркотиклар савдоси ва товламачилик учун 40 йилга қамалди. Кейинроқ ушбу муддатни 30 йилгача қисқартиришди.
2007 йилда Норьегани Майамидан Францияга экстрадиция қилишди, у ерда уни пул ювишда айблашди ва етти йилга озодликдан маҳрум қилишди. 2011 йилда эса уни ватани Панамага қайтариб келишди. 2012 йилда Норьега инсультни бошидан кечирди, шу йилнинг мартида эса мия шишини олиб ташлаш учун уни операция қилишди.
Изоҳ (0)