2017 йилнинг 29 май куни Европа инвестиция банки вице-президенти Васил Ҳудак бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида, қатор вазирлик ва идораларда ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари юзасидан учрашувлар ва музокаралар ўтказиш ўрин олган.
Эслатиб ўтамиз, Олий Мажлис юқори палатасининг 27 май куни бўлиб ўтган навбатдаги ялпи мажлисида Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Абдулазиз Комилов вазирлик Европа инвестиция банки билан битим тузиш устида фаол иш олиб бораётганини эълон қилганди.
Изоҳ (0)