Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида туғилиб-ўсган таниқли олим, академик Жуманазар Бозорбоев болалиги ўтган қадрдон қишлоғи — Тикўзак овулига 14 тикув машинаси ва 3 миллион сўм ҳадя этди. Бу ҳақда «KRuz.uz» хабар бермоқда.
— Президент ҳудудларни ривожлантиришга қаратаётган алоҳида эътибор тараққиётга, фаровонликни юксалтиришга оз бўлса-да, ҳисса қўшишга ундайди, – дейди Ж.Бозорбоев. – Давлат раҳбарининг бундай олийжаноб ташаббусини кўриб, бир чеккада қўл қовуштириб туришни ўзимга эп билмадим. Оз бўлса-да, ҳиссам қўшилсин, дедим. Овулда ишсиз ўтирган хотин-қизлар тикувчилик билан шуғулланиб, оиласи учун даромад топар, деган мақсадда тикув машиналари ҳадя қилдим.
Олимнинг бу саховатидан овулдошлари мамнун.
— Академик Жуманазар оғанинг кўмаги туфайли овулда мўъжазгина тикувчилик цехи ташкил этилди, — дейди «Тикўзак» овул фуқаролар йиғини раиси Буркутбой Қалжонов. — Бу ерда ўндан зиёд хотин-қиз иш билан таъминланди.
Изоҳ (0)