2017 йилнинг 12 май куни Radisson Blu Hotel меҳмонхонасида «Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси» мукофотини топшириш тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу йилги тадқиқотларда Ўзбекистоннинг 20 (10 халқаро ва 10 маҳаллий ) компаниялари қатнашди.
Қатнашчилар орасида 2016 йилда ижтимоий-меҳнат ва HR-соҳада катта самарадорликка эришган компаниялар ва бизнес-ташкилотлар бор. Ғолиблар DaVinci Solutions компанияси томонидан иккинчи йил ўтказилиб келаётган тадқиқотлар йўли билан аниқланган. Тадқиқотнинг асосий мақсади – энг яхши иш берувчини аниқлаш ва ноёб, қизиқ амалиётларга диққатни жалб қилиш.
Локал компаниялар ичида «Иш фаолиятининг бошланиши» («Старт карьеры») номинациясида ғолибликни Олий ўқув юртларининг 4—5-босқич битирувчилари ичидаги сўровномага кўра, Ўзбекистон миллий банки эгаллади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)