• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12578.21
    • RUB160.31
    • EUR14633.49
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мустақиллик шоҳ кўчаси ўртасидаги ажратувчи тўсиқлар олиб ташланди. Сабабини (ҳозирча) ҳеч ким айтмаяпти

    Ўзбекистон Президенти деярли ҳар куни Ҳукумат даҳаси (Олий Мажлис Сенати, Президент девони, Вазирлар Маҳкамаси бинолари жойлашган ҳудуд) томон ўтиб-қайтадиган Мустақиллик шоҳ кўчасининг ўртасидаги ажратувчи тўсиқлар 27 май, якшанба куни олиб ташланди. Кўчанинг бошидан охиригача.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Ҳаёт учун хавфли тўсиқлар

    Мустақиллик шоҳ кўчасидаги ажратувчи тўсиқлар 2015 йилнинг ёз—куз ойларида ўрнатиб чиқилган. Демонтаж вақтида «Газета.uz» мухбири воқеа жойида хизмат ўтаётган йўл нозири билан суҳбатлашганида, у тўсиқларнинг олиб ташланиши йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишга йўналтирилганини айтиб ўтди. Икки йил аввал бу тўсиқлар нима сабабдан ўрнатилаётгани аниқ ва очиқ айтилмаган, лекин баъзилар ўшанда ҳам бу қарор «йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишга хизмат қилиши»ни таъкидлаган эди.

    Тошкентнинг қарийб барча шоҳ кўчаларига кириб борган мазкур ажратувчи тўсиқлар амалда йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишга эмас, балки пиёдалар ҳаётининг хавф остида қолиши ва ҳайдовчиларнинг тўсиқ бўйлаб хавотир билан ҳаракатланишига сабаб бўлди, холос. Катта тезликда кетаётган ҳайдовчи ўтирган жойидан тўсиқ ортидан чиқиб келаётган пиёдани, чорраҳаларда эса йўл белгилари ва қарама-қарши томондан келаётган автомобилни кўрмай қолиши эҳтимолини оширди.

    Бу тўсиқларнинг хавфли экани ҳақида 2016 йили ҳатто Ички ишлар вазирлигининг газетаси («Постда»)да ҳам ёзилди, бироқ ундан кейин очилган янги ва тўлиқ таъмирланган қатор кўчаларда мазкур ажратувчи тўсиқларнинг ўрнатилиши давом этди. Таъкидлаш жоиз, Тошкентда етишмаган ирода вилоятларда топилди: Нукус, Бухоро каби шаҳарларда пиёдалар ўтиш жойларида ажратувчи тўсиқларнинг «бўйи пасайтирилди». Лекин пиёдаларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун шунинг ўзи етарли эди, деб айтиш қийин.

    Ҳаммасига Ян Гейл сабабчими?

    16 май куни Тошкентга жаҳонга машҳур даниялик машҳур архитектор Ян Гейл ташриф буюрди. Бунгача таклифлари Нью-Йорк, Лондон, Москва ва Олмаотада сезиларли ўзгаришларга сабаб бўлган мутахассис Ўзбекистонда атиги бир неча кун бўлди ва «Газета.uz» нашрига берган интервьюсида тавсия ўлароқ: «Шаҳарларни... йўллар ўртасидаги ажратувчи тўсиқларни олиб ташлаб... одамлар учун қулайлаштириш мумкин», — эканлигини таъкидлаган эди.

    Фото: «Газета.uz»

    Фото: «Газета.uz»

    Гейлнинг ташрифидан бир ҳафта ўтар-ўтмас Мустақиллик шоҳ кўчасида ажратувчи тўсиқлар олиб ташланди. Бу айнан даниялик меъмор берган тавсияларни ҳаётга татбиқ этишнинг бошланишими ёки шунчаки тасодиф? Бир нарса дейиш қийин, сабаби орадан икки кун ўтган бўлса ҳамки, вазият юзасидан на шаҳар ҳокимлиги ва на бошқа мутассадди ташкилотлар изоҳ берди.

    Ваҳоланки, бир қатор саволлар очиқ қолмоқда: ажратувчи тўсиқлар кўчаларга нега ўрнатилганди-ю, энди нима сабабдан олиб ташланмоқда? Бошқа кўчалардаги шундай тўсиқлар ҳам олиб ташланадими? Янги қурилаётган ва таъмирланаётган кўчаларга бундай тўсиқларни ўрнатиладими ёки йўқ? Тўсиқларни ўрнатиш ва олиб ташлаш харажатлари ҳақида-ку, Абдулазиз Комилов таъбири билан айтганда, «айтмай қўя қолайлик».

    Ахборот олиш машаққати

    Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати билан боғландик. Ахборот хизматидаги референт қиз: «Мурожаатингиз бўйича расмий ахборотни фақат матбуот котиби бера олади, лекин ҳозир матбуот котиби ўрни бўш, менда эса журналистларга расмий ахборот бериш ваколати йўқ. Шу боис бу саволингизга жавобни бевосита қурилиш комплекси масъулларидан олишингиз мумкин», — деб, комплекс қабулхонаси рақамини берди.

    Айтилган рақам бўйича ҳеч ким гўшакни кўтармаганидан сўнг, яна Ахборот хизмати билан боғландик. Шундан сўнг у шаҳар ҳокими қабулхонаси билан боғланишни тавсия қилди. Ҳоким қабулхонаси котиби саволимизни эшитиши билан, ҳокимнинг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари қабулхонаси рақамини берди. Ҳоким ўринбосари қабулхонаси тўсиқларни олиб ташлаш билан Ободонлаштириш бошқармаси шуғуллангани, барча саволларни уларга бериш кераклигини айтиб, янги рақамни ўқиб эшиттирди.

    Ободонлаштириш бошқармаси қабулхонасидаги котиба тўсиқлар нима сабабдан олиб ташлангани ва яна қайси кўчалардан олиб ташланиши мумкинлиги ҳақидаги савол билан диспетчерлик хизматига мурожаат қилишимиз кераклигини айтди. Диспетчерлик хизматидаги масъул ходим қабулхона ходимлари бизга аслида Ободонлаштириш бошқармасининг Йўл бўлими телефон рақамини бериши лозим бўлганини айтди ва яна янги рақамни маълум қилди. Йўл бўлимида қўнғироғимизга жавоб берган масъуллар эса: «Шанба-якшанба — бизда дам олиш куни. Шанба куни бўлган ишдан сиз орқали хабар топдик, энди сўраб-суриштириб кўрамиз», — деб жавоб берди.

    Фото: «Дарё» / Диёр Имомхўжаев

    Фото: «Дарё» / Диёр Имомхўжаев

    Мазкур «коптокка айланиш» жараёнида шаҳар ҳокимлигидаги суҳбатдошларимиздан бири «кўча ўртасидаги ажратувчи тўсиқларнинг олиб ташланиши шаҳар ҳокимлигининг ташаббуси билан эмас, балки Президент девони томонидан чиқарилган қарор асосида амалга оширилган»ини айтиб ўтди. Яна бир суҳбатдошимиз вазият бўйича шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХБ) билан боғланишни тавсия қилди, бироқ на ИИББ диспетчерлик хизмати томонидан берилган икки рақамга, на очиқ манбаларда кўрсатилган ЙҲХБнинг бешта телефон рақамига қўнғироқ қилиб тушиб бўлди.

    Шунча қўнғироқлар давомида саволларимизга тайинли жавоб ололмаган бўлсак-да: «Хат билан мурожаат қилинг!», — деган совуқ гапни бирор марта эшитмаганимизга ҳам хурсанд бўлдик. Очиқ қолаётган саволларнинг жавобини эса мутасадди ташкилотлар «қачон тилга кирсалар, нима бўлганини ўзлари айтиб берадилар», деб умид қилиб қоламиз.

    29.05.2017, 18:52   Изоҳ (0)   17646
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АТКР вазири ўринбосари Умиджон Аъламов «Ўзархив» агентлигига раҳбар бўлди

    29.05.2017, 18:36

    Мўйноқда туғилиб-ўсган академик овулдошларига тикув машиналари ҳадя қилди

    29.05.2017, 18:22

    Сенаторлар Ўзбекистон Конституциясининг 80, 93, 108 ва 109-моддаларига ўзгартириш киритилишини маъқуллади

    29.05.2017, 17:53

    Ўзбекистоннинг энг исталган ва меҳрибон иш берувчилари тақдирланди

    29.05.2017, 17:40

    Бозорлар маъмуриятларининг ҳуқуқ, мажбурият ва жавобгарлигига аниқлик киритилди

    29.05.2017, 17:15

    Вазирлар Маҳкамаси ҳокимлик раҳбарларига хизмат уйларини бериш тартибини тасдиқлади

    29.05.2017, 16:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда аёл пластик операция учун 2,4 млн доллар ўғирлади

    Дунё | 21 июл, 00:10

    Ғазо талабалари уруш бошлангандан буён илк бор имтиҳон топширади

    Дунё | 20 июл, 23:46

    Россия Shahed дронларини ишлаб чиқарадиган завод намойиш қилинди (видео)

    Дунё | 20 июл, 23:30

    Эрон Исроил ҳужумларида шикастланган ҳаво мудофаа тизимларини янгилади

    Дунё | 20 июл, 23:05

    Кўкдаладаги портлаш: воқеа жойидан кечиккан репортаж

    Ўзбекистон | 20 июл, 22:41

    Илон Маск болалар учун Baby Grok иловасини ишга туширади

    Дунё | 20 июл, 22:30

    Авторитар тизим ўзгармагунча Грузия Европа Иттифоқига қўшила олмайди — ЕИ парламенти

    Дунё | 20 июл, 22:10

    Японияда қутқарув ишлари учун 3 метрли робот яратилади

    Дунё | 20 июл, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.