Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Таиландга қарши 6 июнь куни бўлиб ўтадиган ўртоқлик ўйини ҳамда 12 июнь куни ўтказиладиган Эронга қарши ЖЧ—2018 саралаш учрашуви учун таркибларни эълон қилганди.
Мазкур таркибдан миллий терма жамоанинг икки асосий футболчилари — Ислом Тўхтахўжаев ҳамда Виталий Денисов ўрин олмади. ЎФФ матбуот хизмати бу рўйхатга Александр Мерзляковни ҳам қўшди. Жароҳати сабаб у ҳам олдиндаги икки учрашувда иштирок эта олмайди.
Маълумот учун, Виталий Денисов Сурия (0:1) ва Қатарга (1:0) қарши ўйинларда ҳам майдонга туша олмаганди. Ислом Тўхтахўжаев эса Қатарга қарши учрашувни қўйиб юборишга мажбур бўлган.
Эрон термаси 12 июнь куни Ўзбекистонни мағлуб этса, ЖЧ—2018 чиптасини қўлга киритади.
Изоҳ (0)