Буюк Британия собиқ бош вазири Дэвид Кэмерон Лондондаги дўконлардан бирида пайпоқ сотиб олаётган пайтида смартфонлар объективларига тушиб қолди, деб ёзади «Mk.ru».
Видеода собиқ бош вазир кассага навбатсиз ўтганини кўриш мумкин. «У энди бош вазир эмас-ку, нима учун унга бошқача муносабатда бўлишлари керак, тушунмайман», — дея норози бўлди ролик муаллифи.
Аммо кассада сиёсатчи ўзига мос бўлмаган ўлчамдаги пайпоқни олгани маълум бўлди ва уни алмаштиришига тўғри келди.
Изоҳ (0)