Ўзбекистон врачлар уюшмаси раиси профессор Абдулла Худойберганов 27 майга ўтар тунда 81 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
Абдулла Маткаримович Худойберганов 1936 йили Тўрткўлда туғилган. 1959 йили Тошкент тиббиёт институтининг тиббиёт факультетини тамомлаган.
Фаолиятини жарроҳ сифатида Мўйноқ туманида бошлаган. 1960 йиллар Мўйноқ туман шифохонаси бош врачи бўлган.
1970 йилларда Қорақалпоғистон АССР соғлиқни сақлаш вазири бўлган. 1981–1986йилларда Ўзбекистон ССР соғлиқни сақлаш вазири бўлган.
2004 йилга қадар Худойберганов академик Восит Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази директори ўринбосари бўлиб ишлаган.
«Врачлар уюшмаси буюк устоз ва Ўзбекистондаги кўплаб шифокорлар мураббийининг қариндошлари, яқинлари ва дўстлари чуқур таъзия изҳор этади», — деди уюшма ижрочи директори Зоҳид Абдураҳимов.
Изоҳ (0)