АҚШ президенти Дональд Трамп Twitter’даги саҳифасида яна ОАВни танқид остига олди. Икки кун муқаддам The Washington Post’да унинг куёви Жаред Кушнер ҳақида мақола чиққан эди, деб эслатади «Газета.ru».
«Фикримча, Оқ Уйдан чиқаётгани иддао қилинган норасмий ахборотнинг кўпчилиги уй дирма бўлиб, сохта ОАВ томонидан ўйлаб топилгандир. Сиз сохта ОАВда ‘манбаларнинг айтишича’ сўзларини кўрсангиз, исмлар эса тилга олинмаган бўлса, демак, манбалар мавжуд эмас ва улар сохта хабарлар яратувчилари томонидан ўйлаб топилгандир. Сохта янгиликлар — душманимиз!», — деб ёзди Трамп бир неча «твит» ичида.
Газетада чоп этилган мақолада айтилишича, Кушнер Россия элчиси Сергей Кисляковга Москва билан мулоқот қилиш учун ҳимояланган канал яратишни таклиф қилган.
Изоҳ (0)