Click мобил ва интернет-банкинг тизими якка тадбиркорлар пластик карталаридан хизматлар ва товарларга пул тўлаш имкониятини ишга туширди, деб ёзади «Газета.uz» Click компаниясига таяниб.
Бундай имкониятнинг жорий этилиши апрелда Марказий банк «Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан миллий валютадаги банк карталаридан фойдаланиши тартиби тўғрисида»ги низомга тегишли ўзгартишлар киритгач, кутилаётган эди.
Илгари тадбиркорлар пластик карталаридан фақат ишлаб чиқариш эҳтиёжлари йўлида фойдаланиши мумкин эди. Шу билан бирга, мобил ва интернет-тўловлар тизимлари орқали бундай тўловларни амалга ошириб бўлмаган.
Изоҳ (0)