Сурия армияси Пальмира шаҳри жануби-ғарбидаги фосфат заводидан ИШИД жангариларини сиқиб чиқарди. Бу ҳақда ўз манбаларига таянган ҳолда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Фосфат заводи Сувван туманида жойлашган. У жангариларнинг асосий қароргоҳларидан бирига айланган эди. Айтилишича, узоқ давом этган тўқнашувлардан сўнг террорчилар кўплаб қурбонлар бериб, стратегик объектни ташлаб чиқиб кетган.
Воқеа жойига етиб келган сапёрлар террорчилар ўрнатган миналарни аниқлаш ва зарарсизлантириш билан шуғулланмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)