Бразилия президенти Мишел Темер пойтахт Бразилиада тартибни сақлаш ишига армия кучларини жалб қилиш ҳақидаги муқаддам имзоланган фармонни бекор қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
24 май куни пойтахт шаҳарда кенг миқёсли тартибсизликлар рўй берди. Учта федерал идора бинолари оловдан зарар кўрди. Намойишчилар Темернинг истеъфосини ҳамда навбатдан ташқари президент сайлови ўтказилишини талаб қилмоқда.
Яна бир неча идора талон-торож қилинди. Ҳукумат барча федерал идоралар ходимларини эвакуация қилди. Мудофаа вазири Раул Жунгманн президент армияни намойишчиларга қарши йўллашга қарор қилганини билдирганидан сўнг мухолифатдан сайланган депутатлар бу фармонни Бразилия конституциясига зид эканлигини айтиб чиқди. Президент фармонни шарт-шароит ва зарурат билан тушунтиришга уриниб кўрди, аммо у охир-оқибат бекор қилинди.
Изоҳ (0)