Афғонистоннинг Ҳилманд вилоятида Миллий хавфсизлик директорати офиси жойлашган бино яқинида рўй берган портлаш оқибатида олти киши ҳалок бўлди, икки киши яраланди. Бу ҳақда, Tolo News телеканалига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Телеканал маълумотларига қараганда, воқеа 23 май куни Вашир туманида бўлиб ўтган. Бошқа тафсилотлар маълум эмас.