Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Facebook асосчиси ва раҳбари Марк Цукерберг жорий йил давомида АҚШдаги шу пайтгача ўзи бўлмаган барча штатларга боришни ният қилган. Бироқ бу тадбиркор давлат хизматига сайланишни мўлжаллаётганини билдирмайди, дея хабар беради «ТАСС». 

Фото: Getty Images

Фото: Getty Images

«Айримлар бу режа давлат хизматига сайланиш ниятини англатиши ёки йўқлигини сўрайди. Йўқ, ундай эмас. Мен ўз олдимга кишиларнинг орзу-умидлари, иш ва жамият ҳақидаги фикрлари билан танишиш вазифасини қўйганман. Биринчи саёҳатлардан сўнг таассуротларим ҳақида сўрашди, бироқ умумлаштиришни истамайман, чунки ҳар бир штат бошқасидан ажралиб туради. Гарчи ҳозир қандайдир умумий жиҳатларни кўраётган бўлсам ҳам», — дейди Цукерберг Facebook’даги саҳифасида. 

Янги йилда ўйланган ниятини амалга ошираётганини билдирган Цукербергни турмуш ўртоғи Присцилла билан биргаликда олдинроқ Мэн, якшанба куни эса Род-Айленд штатларида кўришган. 

Изоҳ
Асосий янгиликлар