Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига Эфиопия собиқ соғлиқни сақлаш вазири Тедрос Аданом Гебреисус янги бош директор этиб сайланди, деб ёзади «ТАСС».
Ушбу қарор Женевада бўлиб ўтган 70-бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси мажлисида қабул қилинди. Сайланганлик ҳақида расман ялпи мажлисда эълон қилинди.
51 ёшли Тедрос Аданом Гебреисус Эритрея пойтахтида ва Лондонда ўқиган, «Жамоатчилик соғлиғини сақлаш» мутахассислиги бўйича фанлар доктори даражасига эга. 2005—2012 йилларда у Эфиопия соғлиқни сақлаш вазирлигини бошқарган.
Изоҳ (0)