Филиппин президенти Родриго Дутерте Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашув чоғида унинг мамлакатига ИШИД террорчилари билан курашда замонавий қурол зарурлигини маълум қилди, деб ёзади «Газета.ru».
Дутерте Манилани қурол билан таъминлашда Москванинг кўмагига умид қилмоқда. У Москванинг кўмагига эришиш ва «дўстликни мустаҳкамлаш» мақсадида келганини айтди.
Ўз навбатида Путин Филиппиндаги низолар минимал талафотлар билан бартараф этилишига умид билдирди. У, шунингдек, Москва ва Манила ўртасида иқтисодий ва ҳарбий ҳамкорлик истиқболлари борлигини айтди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)