Қирғизистон пойтахтида МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари Кенгашининг 42-йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда KNews хабар берди.
Йиғилишда МДҲ давлатлари махсус хизматларининг терроризмга ва трансчегаравий уюшган жиноятчиликка қарши кураш борасидаги ҳамкорлигини такомиллаштиришга асосий эътибор қаратилди.
Ҳамдўстлик мамлакатлари ҳудуди орқали ноқонуний миграция транзит каналлари фаолият кўрсатишига алоқадор шахслар бўйича, шунингдек, МДҲ фуқароларининг Сурия ва Ироқдаги жанговар ҳаракатларда иштирок этиш учун бориши йўналишлари юзасидан маълумот алмашинув сифатини ошириш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Изоҳ (0)