Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин «Пуккиксон-2» ракетасининг якшанба кунги парвозини «100 баллдан 100 га баҳолади» ва мамлакат қуролли кучларини имкон борича тезроқ улар билан таъминлашни буюрди. Бу ҳақда NHK телекомпанияси хабар бермоқда, деб ёзади «РИА Новости».
«Пуккиксон-2» ракета синовида мамлакат етакчиси Ким Чен Ин ҳам иштирок этди ва ўтказилган парвозни «100 баллдан 100 га баҳолади».
«Имкон борича тезроқ кенг кўламда ишлаб чиқаришга ўтиш ва улар билан армияни жиҳозлаш зарур», — деди Ким Чен Ин.
22 май, душанба куни КХДР «Пуккиксон-2» ракетасининг муваффақиятли учирилганлиги ҳақида маълум қилди. Ракета парвози Пхенан-Намдо провинциясининг Пукчхан туманидан 16:59 да амалга оширилди.
Изоҳ (0)