12 июнь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2018 саралаш босқичи доирасида Эрон меҳмони бўлади. Беллашув Теҳронда ўтади.
Самвел Бабаян мураббийлик қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси мазкур беллашувга тайёргарлик доирасида 6 июнь куни Таиланд термасини Тошкентда қабул қилиши борасида хабар берилганди.
«Championat.asia» эса эртага — 21 май куни Тошкентда бўлиб турган ўзбекистонлик легионер футболчилар Олий лига термасига қарши ўйинда майдонга тушиши мумкинлигига ойдинлик киритди. Учрашув катта эҳтимол билан ТТЙМИ стадионида ўтади ва 18:00 да старт олади.
Араб мамлакатларида мавсум ўз якунига етганидан келиб чиқилса, Сардор Рашидов, Темурхўжа Абдухолиқов, Санжар Турсунов, Санжар Шоаҳмедов, Сервер Жепаров, Азиз Ҳайдаров, Азиз Ибрагимов каби футболчилар катта эҳтимол билан Тошкентда бўлиб турибди. Бироқ бу футболчиларнинг аксари термага чақирилмаслиги ҳам мумкин.
Эртанга беллашувда қайси жамоа қандай таркибда ҳаракат қилиши аниқ эмас.
Изоҳ (0)